Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

«ИККИ ЖУФТ КЎЧАТ ТУҲФАСИ»

Наврўз арафасида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва таълим муассасаларида «Икки жуфт кўчат туҳфаси» акцияси доирасида мамлакат бўйлаб минглаб ниҳоллар экилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси, Тошкент шаҳридаги Уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати ҳудудларига ҳарбий хизматчилар ҳамда курсантлар томонидан юзлаб манзарали ва кўп йиллик дарахт кўчатлари ўтқазилди. Кун давомида дарахтлар буталанди, оқланди, ариқ ва кўчалар тозаланди.

«Икки жуфт кўчат туҳфаси» акциясида Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий округлар, бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан республика бўйлаб ташкил этилган «Яшил хиёбон»ларни барпо этишга ўз улушларини қўшдилар.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры