2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЭЛЧИНИНГ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ташриф буюрди. Ташкил этилган тадбир 2018 йилнинг сентябрь ойидан 2019 йил март ойига қадар бўлиб ўтган даврий семинар-тренингларнинг якунига бағишланди.

2018/2019 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда «British Council» (Британия кенгаши) ташкилоти билан ҳамкорликда инглиз тили ўқитувчилари учун методик семинар-тренинглар ташкил этилган эди. Ушбу семинар-тренинглар 4 босқичдан иборат бўлиб, маҳорат дарсларида асосий эътибор инглиз тилини ўқитишнинг энг замонавий, инновацион услубларини ўргатишга қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи А. Аҳмедов, Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан ва бошқалар сўзга чиқиб, ҳамкорлик алоқаларига ривож тилашди. Институтнинг инглиз тили ўқитувчиларига сертификатлар топширилди.

Нафосат ЗАФАРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

матбуот хизмати етакчи мутахассиси

Информеры