2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?»

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида Абдулла Орипов таваллуди муносабати билан «Сен баҳорни соғинмадингми?» номли бадиий кеча ташкил этилди. Унда А. Ориповнинг турмуш ўртоғи, «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳибаси Ҳанифа ая, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, кўплаб ижодкорлар, ҳарбий институт офицерлари ва курсантлар иштирок этди.

Учрашувда собиқ тузум даврида ҳам ёниқ қалб билан ижод қилган А. Ориповнинг миллат руҳи, юрт шаъни, Ватан эртасини ўйлаб ёзган шеърлари ёзилиш тарихи ва ундан кейинги тақдири ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Курсантлар шоир шеърларидан намуналар ўқиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

– Давлатимиз мадҳияси муаллифи, мутафаккир шоир Абдулла Орипов шеърларини ўқиб катта бўлганмиз, – дейди институтнинг 5-босқич курсанти Шоҳрух Юсупов. – Бугунги учрашув шоир ва шеърият ҳақидаги тасаввурларимизни анча бойитди. Бундай кечаларни имкон қадар кўпроқ ташкил этишни сўраб қолардик. Чунки ижодкор ва ҳарбийларнинг Ватанга бўлган муҳаббатида узвийлик бор. Буни мустаҳкамлаш керак.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры