Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МАРКАЗДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги фармонига мувофиқ, ҳарбий округлардаги сержантлар тайёрлаш мактаблари тугатилиб, Самарқанд шаҳрида Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ташкил этилган эди.

Марказ Мудофаа вазирлиги қўшинлари таркибига кирувчи таълим муассасаси бўлиб, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинларининг кичик қўмондонлик таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга мўлжалланган.

Бугунги кунда марказда муҳандислик, артиллерия бўлинмалари, алоқа, зирҳли танк хизмати, қуруқликдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа сингари 11 мутахассислик бўйича кичик командирлар тайёрланади.

Жорий йилнинг 1 апрель куни марказда янги ўқув йилининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги масъул офицерлари, марказ шахсий таркиби, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

– Олти ойлик курсда ҳарбий хизматчилар дастлабки тактик бўлинмаларни бошқариш, ҳарбий ҳисоб мутахассислиги бўйича профессионал бошқарув кўникмаларини шакллантириш, ҳолатни баҳолаш ва турли вазиятларда қарорлар қабул қилиш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни ишлатишни ташкил этиш юзасидан ўқитилади, – дейди марказ бошлиғининг ўринбосари подполковник Турсунмурод Холматов.

Ўқув дастурлари Қуролли Кучларимиз олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, халқаро тажриба ва миллий хусусиятлар инобатга олиниб ишлаб чиқилган.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи,

оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,

марказ пресс-атташеси

Информеры