2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЙНИ МУДДАО БЎЛДИ

Подполковник Фарҳод Мурадов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда республика ҳарбий прокуратураси, ҳарбий суди, Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

«Шахсий манфаатлар ва жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш» мавзусидаги давра суҳбати муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришганига кўп бўлмаган йигитлар учун айни муддао бўлди. Ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда қабул қилинаётган янги қонунлар тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлдик, – дейди оддий аскар Ўктам Ўролов.

Учрашув сўнгида Ватан ҳимояси йўлида жон фидо этган ҳарбий хизматчилар хотирасига бағишланган «Ватан – азиз, хотира – мангу» номли китоб тақдимоти ва китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Адлия капитани Гулчеҳра ТУРСУНОВА

Информеры