2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ПОЙТАХТИМИЗДА АВТОМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб пойтахтимиз бўйлаб 100 га яқин транспорт воситаси иштирокида автомарафон ўтказилди.

Қуролли Кучлар академияси ва Тошкент шаҳри ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирнинг умумий масофаси 25 километрни ташкил этди.

Унда Қуролли Кучлар академиясининг курсантлари томонидан ташкил этилган «Буюк саркардалар ворислари» илмий тўгараги аъзолари Амир Темур даврига хос либосларда иштирок этди. Қолган ҳарбий хизматчилар эса ўз шахсий автомобилларида юртимиз байроғини баланд кўтарган ҳолда кўчани тўлдирди.

Автомарафон Мустақиллик шоҳ кўчасидан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали Бунёдкор ва Алишер Навоий шоҳ кўчалари бўйлаб давом этди.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры