Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ТЕМУРБЕКЛАРГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Китобхонликни тарғиб қилишга бағишлаб мамлакат бўйлаб давом этаётган акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялари ва ходимлари Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларига ўнлаб китоблар совға қилди.

Илк ҳарбий билим ва кўникмаларни олаётган ўқувчилар билан бўлган самимий суҳбат давомида маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик, шунингдек буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ҳақида сўз борди.

Ўз мухбиримиз

 

Информеры