2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚУТЛУҒ САНАГА БАҒИШЛАБ

Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги юртимизнинг барча гўшаларида кенг миқёсда нишонланди.

Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар кичик мутахассислар тайёрлаш марказида ҳам сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Самарқанд давлат университети тарих факультети катта ўқитувчиси Тоҳир Маҳмудов, Самарқанд шаҳар Пушкин номидаги кутубхона ходимлари ва «Марварид» рақс дастаси ўқувчилари ҳамда марказ шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ, марказ пресс-атташеси

Информеры