2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАҲОННИНГ ЖАҲОНГИРИ

Амир Темур чиндан ҳам жаҳоннинг жаҳонгири бўлди. Қуръон ва иймонни муқаддас билиб, қалб амрига қулоқ солди, ақлга таяниб қилич тутди. Улкан ва адолатли мамлакат бунёд эта олди. Жаҳонга бундай довруғдор тафаккур эгалари кам келар...

Қуролли Кучлар Давлат музейида Мухтор Ашрафий номидаги мемориал уй-музейи билан ҳамкорликда «Соҳибқирон Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мутахассислар томонидан Темур ҳаёти ва фаолиятига доир муҳим маълумотлар берилди, айниқса «Темур тузуклари» дунё мамлакатлари тарихи ва бугунида қимматли манба экани таъкидланди.

Учрашув давомида Мудофаа вазирлиги «Турон» театр студияси актёрлари томонидан саҳна кўринишлари, вазирликнинг Маънавият ва маърифат маркази қошидаги бичиш-тикиш курси ўқувчилари тайёрлаган тарихий ва миллий либослар намойиши бўлиб ўтди. Шунингдек, Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ва Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Учрашув қизигандан-қизиди. Иштирокчилар музей фонди экспонатлари ёрдамида Темурийлар даврини акс эттирувчи тарихий саҳналарга гувоҳ бўлишди. Музейнинг «Амир Темур ва темурийлар давридаги ҳарбий иш» бўлимида намойиш этилган видеолавҳалар эса барчани тарих билан юзлаштирди.

Абдуллоҳ ЎТКИРОВ

 

Информеры