2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СОҒЛОМ ФИКРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти Маданият марказида Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирокида «Диний экстремизм ва терроризмнинг инсониятга хавфи. Барча тоифадаги шахсий таркибнинг сергаклик ва ҳушёрликни ошириш борасидаги вазифалари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан уюштирилган учрашувда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитаси масъул ходими Илҳом Маърупов институт шахсий таркиби ва прокуратура ходимларига ҳарбий хизматчиларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, улар орасида соғлом фикрни шакллантириш, миллий ўзликни англаш борасида ўз фикрларини билдирди. Тошкент ҳарбий прокурори адлия подполковниги Жамшид Темиров мамлакатимиз қонунчилигида ҳушёрлик, ҳарбий сирни сақлаш ва махфийликни таъминлашда ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарликлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир савол-жавоб тарзида давом этди. Ўртага ташланган муаммо ва масалаларга мутахассислардан жавоб олинди.

Подполковник Бегзод ИСЛОМОВ

 

Информеры