2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТААССУРОТ УНУТИЛМАЙДИ!

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари пойтахтимиздаги Олмазор туманида жойлашган 100-мактаб интернатининг 57 нафар ўқувчисининг Ашхобод сайилгоҳида ҳордиқ чиқаришини таъминлашди.

– Биз, имконияти чекланган болалар мактаб интернатида ўқиймиз, – дейди Қувончбек Жавҳаров. – Ҳарбий акаларимизнинг Ватан ҳимоясидек муқаддас вазифадан биз учун вақт ажратиб, унутилмас сайр ташкил этганларидан хурсандмиз.

Сайилгоҳдаги турфа аттракционлар ўқувчилар ихтиёрида бўлиб, уларга юқори кайфият улашишга хизмат қилди.

– Ўқувчиларимнинг хурсандчилигини сўз билан ифодалаш қийин, – дейди мактаб-интернатнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Санобар Олтибоева. – Улар бугунги сайрни кўп вақт эслаб юришлари, шубҳасиз. Ўқувчиларим учун мана шундай кутилмаган саёҳат уюштирган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига миннатдорлик билдирамиз.

Алибек АНВАРОВ

Информеры