Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

БИЛИМГА ЧАНҚОҚ ЁШЛАР – АКАДЕМИЯДА

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб ўқувчилари ўртасида «Биз Темурбек авлодларимиз» мавзусида викторина ўтказилди.

Унда «Ворислар», «Силсила», «Темурбеклар», «Соҳибқирон авлодлари» ва «Амир Темур авлодлари» жамоалари уч шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Беллашувда 1-ўринни 275-умумтаълим мактаби ўқувчилари қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 49- умумтаълим мактаби жамоаси банд этди. 3-ўрин эса 222-умумтаълим мактаби ўқувчиларига насиб этди.

Иштирокчиларга Мудофаа вазирлиги томонидан Амир Темур ҳақидаги китоблар жамланмаси совға қилинди. Шундан сўнг ташкил этилган экскурсия мобайнида ўқувчи ёшлар мавжуд шарт-шароитлар билан танишаркан, ҳарбий хизмат тушунчаси ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилди.

Отабек НАСИМОВ

 

Информеры