2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙЛАР – ДОНОРЛИК АКЦИЯСИДА

Савоб ишни ўйлаш эмас, уни қилишга улгуриш керак, деган эди донишмандлардан бири. Яқинда Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган «Биз сен биланмиз, болажон!» номли донорлик акцияси ҳам ана шундай хайрли амаллардан бири бўлди.

Республика қон қуйиш маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мазкур акциядан мақсад, юртимизда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга беғараз ёрдамни кучайтириш, шу билан бемор болаларнинг аҳволини яхшилашга ҳисса қўшишдан иборат.

Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ўтказилган донорлик акциясида бир гуруҳ кўнгилли равишда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Н. АСАДОВА

Информеры