2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида  «Китобхонлик бизни бирлаштиради» хайрия акцияси доирасида ёшлар учун мўлжалланган бепул Халқ кутубхонаси очилди. Таълим муассасасини битирган, шунингдек, бу даргоҳда фаолият юритган ҳамда бугунги кунда турли масъулиятли лавозимларда ишлаётган раҳбар ходимлар институт кутубхонасига китоблар жамламасини совға қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Халқ кутубхонаси жавонларига 700 га яқин ўзбек ва жаҳон адабиётига оид бадиий китоб жойлаштирилди. Улар орасида севимли адибларимиз ва жаҳон адабиёти намояндаларининг асарлари борлиги институт атрофида яшовчи ёшлар ва маҳалла фаоллари томонидан илиқ кутиб олинди.

Подполковник Шерали АНВАРОВ

 

Информеры