2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ

Президентимизнинг 5 та ташаббуси ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи ҳудудида Олмазор тумани ўқувчилари ва уюшмаган ёшлари билан «Амир Темур қудрати, Жалолиддин Мангуберди жасоратини қалбда жо айлаган ёшлармиз» шиори остида ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақаларда туманнинг 7–9-синф ўқувчиларидан иборат 5 та жамоа ўзаро куч синашди. «Ҳарбий эстафета», «Сув тўсиғидан ўтиш» каби бир-биридан қизиқ шартларни астойдил бажарган ёшлар экстремал ҳолатларда ҳам ўзларини дадил тутишди.

Якуний натижаларга кўра, тумандаги 326-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларидан иборат «Ёш гвардиячилар» жамоаси энг зукко ва эпчил жамоа, дея эътироф этилиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Капитан  Д. ЧИНАЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси матбуот хизмати

Информеры