2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАЛАРДА МАҲАЛЛА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 302-сонли қарорига мувофиқ, ҳарбий шаҳарчаларда ҳам маҳаллалар ташкил этиладиган бўлди.

Яъни мазкур ҳужжат асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш киритилди. Аниқроғи, низомнинг 8-банди иккинчи хатбошидаги «тоғли туманларда» сўзларидан кейин «ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда» сўзлари қўшилди ва янги таҳрирда қуйидагича кўриниш олди: «Маҳаллалар, истисно ҳолларда, 500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда ташкил этилиши мумкин».

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги 3898-сонли қарори ижроси юзасидан жорий этилди.

Ўз мухбиримиз

 

Информеры