2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОФИЦЕРЛАР ИМТИҲОН ТОПШИРДИ

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Мудофаа вазирлиги тизимидаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерларининг билим савиясини янада юксалтириш, уларнинг касбий маҳоратини бойитиш, шунингдек, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган, бурчига садоқатли, юқори профессионал Ватан ҳимоячиларини тайёрлаш мақсадида малака ошираётган навбатдаги ҳарбий хизматчиларнинг якуний имтиҳони бўлиб ўтди.

– Малака ошириш курслари давомида ҳарбий хизматчиларга университетнинг етук профессор-ўқитувчилари ва юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасалари олимлари томонидан назарий ва амалий билимлар берилди, – дейди курс раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент Муяссар Сапарниязова. – Имтиҳон давомида Ватанимиз посбонлари билимларини синовдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўн беш кунлик ўқув курсларида шу йилнинг февраль ойидан 2020 йил июнь ойига қадар 3 босқичда, жами 590 нафар тарбия­вий ва мафкуравий ишлар органи офицери таҳсил олиши режалаштирилган.

И. НОРМАМАТОВ

 

Информеры