2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СУРХОНДАРЁДА ҲАМКОРЛИКДАГИ МАШҒУЛОТЛАР

Мамлакатимизнинг жанубий сарҳади – Сурхондарё вилоятида Қуролли Кучларнинг ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулоти бўлиб ўтмоқда. Машғулотлар давомида Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара ҳамда Миллий гвардия қўшинлари биргаликда жанговар вазифаларни бажаради.

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ҳамда Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев бошчилик қилаётган ўқув машғулотларида махсус-тактик ҳаракатларни ўтказиш бўйича тегишли тактик қарор қабул қилинди.

Мазкур вазифаларни бажариш бўйича Қуролли Кучлар тегишли тузилмалари томонидан биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш чоралари белгиланди. Бўлинмаларнинг ҳаракатлари командирлар томонидан мувофиқлаштириб борилди.

Машғулотлар давомида Музрабод, Термиз,«Хайратон» кўприги манзиллари бўйича ноқонуний қуролли гуруҳларнинг чегарани кесиб ўтишдаги эҳтимолий ҳаракатларини бартараф этиш чоралари амалда синалди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры