2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СЕРЖАНТЛАР ТЕРМИЗДА ЖАМ БЎЛДИ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи сержантлари форуми Термизда бўлиб ўтди.

Тадбир сержантларнинг пленар йиғилиши билан бошланди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг мазмун-моҳия­ти», «Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти», «Ҳарбий қисм ва муассасалар сержантлар кенгаши аъзоларининг сайланиши ва уларнинг асосий вазифалари», «Бўлинмада жанговар тайёргарлик ҳисобини юритиш тартиби», «Гуруҳ билан тактик тайёргарлик машғулотини амалий ташкиллаштириш усуллари» каби мавзуларда маърузалар тингланиб, муҳокама этилди.

Форум доирасида Термиз шаҳар Ёшлар марказида мамлакатимизда янги чоп этилган тарихий, бадиий, ҳуқуқий ва бошқа йўналишдаги китоблар савдоси ташкил этилди.

Шунингдек, «Термиз» дала-ўқув майдонида жанговар тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ҳам намойиш этилди.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Информеры