2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Фарғона гарнизони Маънавият ва маърифат марказида Шарқий ҳарбий округ миқёсида «Мустаҳкам оила – жамият таянчи» шиори остида «Намунали ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда Шарқий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасалардан етти нафар ҳарбий хизматчи оиласи ғолиблик учун баҳслашди.  Танлов иштирокчиларининг чиқишларини Фарғона вилояти «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Ҳамидахон Абдуғаниева раҳбарлигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Барча шартда энг юқори баллни қўлга киритган кичик сержант Б. Мардаевлар оиласи 1-ўринга муносиб топилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Кичик сержант Асомиддин  ЧОРШАНБИЕВ

 

Информеры