2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИНСОНИЙ БУРЧ

Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси томонидан «Нуроний» жамғармаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг барча туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Янгийўл туманларида яшовчи жами 76 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийларини байрам муносабати билан табриклаб, эсдалик совғалар топширишди.

Камол ота Рихсибоев – Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Намуна» маҳалласи Баҳор кўчаси, 36-уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси:

– Хонадонимизга келган бир гуруҳ офицер ва курсантларни кўриб бениҳоя қувониб кетдим. Гўёки яқиндан биладиган қариндошларимдек ҳол-аҳвол сўрашганида кўнглим тоғдек кўтарилиб кетди.

Тожибой ота Азизов – Тошкент вилояти Зангиота тумани «Назарбек» маҳалласи Бирлик кўчаси, 54-уйда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

– Уруш машаққатларини биз кўрдик, ёшлар асло кўрмасин. Бугунги дориламон кунларга етказганига шукур. Ёшларни юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш, шу озод Ватанга муносиб бўлишга ундайман.

Шерали АНВАРОВ, Фарҳоджон ХОЖАЕВ

 

Информеры