2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БАЙРАМГА БАҒИШЛАБ

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамкорлигида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.

Бош прокуратура ва ҳарбий прокуратура органлари тизимида кўп йиллар хизмат қилган фахрийлар, ҳарбий хизматчилар иштирок этган мусобақа аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Республика Ҳарбий прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи адлия подполковниги Исмоилжон Абдуҳакимов йиғилганларни яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.

Қизғин баҳслар остида ўтган мусобақаларда – Собир Расулов, Ёрқул Сафаров, Абдусамат Абдураззоқов, Республика Ҳарбий прокуратураси бўлим ҳарбий прокурори адлия майори Ботирбек Собиров ғолибликни қўлга киритди. Уларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Адлия капитани Гулчеҳра ТУРСУНОВА,

Республика Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси

 

Информеры