2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

УЛУҒЛАР ЁДИ МАНГУ

Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Самарқанд шаҳрида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Шундан сўнг юрт ҳимоячилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олиб, хонадонларини обод қилишди ва эсдалик совғаларини топширишди.

***

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида «Муҳаммад Юсуф – олтин қалам соҳиби» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги масъул офицерлари, Самарқанд давлат университети катта ўқитувчиси Тоҳир Маҳмудов, Пушкин номидаги марказий кутубхона ходими Зарина Жунаидова ҳамда «Марварид» рақс дастаси ўқувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Марказнинг комендантлик взводи аскарлари ва курсантлар шахсий таркиби ўртасида шеърий мусобақа ўтказилди. Мусобақа ғолиблари ва меҳмонларга Муҳаммад Юсуф китоблари тўплами совға қилинди.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи,

оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ

Информеры