2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«БУРГУТИНГ, ЛОЧИНИНГ, МАРДИНГМАН, ЮРТИМ!»

Чирчиқ шаҳрида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм ташкил этилганлигининг икки йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий қисм шахсий таркиби, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари  иштирок этди.

Шу куни ҳарбий қисм тарихи, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий учувчиларнинг шарафли фаолияти акс эттирилган суратлар, самолёт ва вертолётлар макетлари ҳамда кўплаб қизиқарли экспонатлардан иборат музейнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

– Ушбу музей меҳмонларда ҳарбий қисмимиз ҳақида тўла тасаввур уйғотади, – дейди қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Нозимжон Бултуров. – Бу экспонатлар, айниқса, ўқувчи ёшлар қалбида шарафли касб эгаларига эҳтиром туйғуларини жўш урдириб, Ватан учун хизмат қилиш истагини оширади.

Алибек АНВАРОВ

 

Информеры