2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЁШЛАР ФОРУМИ

Қарши шаҳридаги аҳоли дам олиш масканида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ҳамда ўқувчилар иштирокида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

–  Бугунги тадбирни уч авлод учрашуви десак бўлади, – дейди сержант Рашидбек Жалилов. – Бой тажриба ва билимга эга бўлган фахрийларнинг ёшлар билан учрашуви жуда самимий руҳда кечган бўлса, ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган ўқувчилар билан ҳарбий хизматчиларнинг дилдан суҳбати мароқли бўлди.

Учрашув давомида Қарши шаҳридаги санъат ва маданият коллежи ўқувчилари томонидан намойиш қилинган «Оқибат» спектакли кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Форум доирасидаги китоб кўргазмаси ёшларни ўзига жалб этди.

 

Ўз мухбиримиз

Информеры