2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙЛАР ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан очиқ эшиклар куни, китоб ярмаркаси ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Очиқ эшиклар куни муносабати билан Зангиота туманида жойлашган 36 ва 38-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳарбий техникалар кўргазмасини томоша қилишди ҳамда бошқарма фаолияти билан танишди. Жумладан, аскарлар ётоқхонаси ва ошхонаси, кутубхона, ziyonet ва интернет ўқув синфлари, радио ускуналарни таъмирлаш устахонаси, ўқотар қуроллардан отиш бўйича машғулотлар ўқувчиларда улкан таассурот қолдирди.  «Янги аср авлоди» нашриёти билан ҳамкорликда бошқарма ҳудудида ташкил этилган янги адабиётлар ярмаркаси ҳарбий хизматчилар ва ишчи-хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар, мактаб ўқувчиларининг маънавиятини янада бойитишга хизмат қилди. Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолибларга дипломлар, эсдалик совғалари ва китоблар тақдим қилинди.

Катта лейтенант А. ОТАБОЕВ

 

Информеры