2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СИР СИРЛИГИЧА ҚОЛДИ

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги Спорт клубининг бир гуруҳ спортчилари ва мураббийлари Аҳмад Югнакий маҳаласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Евгения Сергеевна хонадонида бўлишди.

Осиё ўйинларида оғир атлетика бў­йича чемпион Руслан Нуриддинов, Осиё чемпионатининг енгил атлетика бўйича совриндори Александра Юркевская, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпио­нати совриндорлари Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматовалар фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги билан Евгения Сергеевнани самимий табриклади. Совға-саломлар улашиб, сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади.

Чемпионларни ҳайратлантирган нарса шу бўлдики, тўқсон ёшдан ошиб, кўзларидан нур кетган бу онахон спортчилар тақиб олган медалларни ушлаб кўриб, унинг қандай медаль эканлигини айтиб берди. Бунинг сабабини сўраган спортчилар саволи эса очиқ қолди. Ҳа, уруш даҳшатларини кўрган инсон мана шундай синчи бўлиб қолса керак...

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры