2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ – МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси томонидан Қатағон қурбонлари хотираси музейида «Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда институт ўқитувчи-профессорлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари ва талабалар иштирок этди.

Тадбир давомида Шаҳидлар майдонидаги рамзий қабр пойига гулчамбарлар қўйилди. Ватан озодлиги йўлида жонфидо этганлар хотирасига муқаддас Қуръон оятлари тиловат қилинди.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ

 

Информеры