2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚАНЧА УЗОҚЛАШСАНГ, ҚАДРИ ШУНЧА ОШАДИ

Фашизм устидан қозонилган ғалабага 74 йил тўлди. Бу санадан қанча узоқлашсак, ғалабанинг тарихий аҳамияти шунча қадрли бўлиб бораверади.

«Ватанга қасамёд» ҳайкали олдида Қуролли Кучлар давлат музейи ва «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси билан ҳамкорликда «Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият», «Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» шиорлари остида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган ватанпарварлик акцияси ташкиллаштирилди.

Унда Қуролли Кучлар академияси ва Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги ҳарбий тиббиёт факультети курсантлари, нафақадаги ҳарбийлар, Ёшлар иттифоқи вакиллари, Мирзо Улуғбек туманидаги 33-мактабгача таълим муассасаси, болалар рақс жамоаси ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир сўнгида ёш авлодни китобхонликка қизиқтириш мақсадида Ёшлар иттифоқи томонидан акция қатнашчиларига китоблар совға қилинди.

И. НОРМАМАТОВ

Информеры