2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БЕПУЛ КАСБ-ҲУНАР ЎРГАНИШ ИМТИЁЗИ БЕРИЛДИ

Ҳар бир оиланинг бошқаларга намуна бўлгулик, ўрганишга арзийдиган жиҳатлари кўп. Самарқанд ёшлар марказида ўтказилган «Намунали ҳарбийлар оиласи» кўрик-танловининг навбатдаги босқичи ана шундай ибратли оилаларни юзага чиқарди. Қизғин ва байрамона руҳда ўтган беллашувда тўққиз нафар оила иштирок этди. Уларнинг чиқишлари давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Танлов ниҳоясида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, уларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд бўлими томонидан бир йиллик бепул касб-ҳунар ўрганиш бўйича имтиёз тортиқ қилинди.

Майор Анваржон ҲАКИМОВ

 

Информеры