2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларида «Мустаҳкам оила – жамият таянчи» шиори остида «Намунали ҳарбий оила» кўрик-танлови ўтказилди.

«Туркистон» саройида бўлиб ўтган республика босқичида минтақавий штаб ғолиблари бўлмиш 8 нафар ҳарбий хизматчи, ўз оила аъзолари билан ғолиблик учун беллашди. Якуний натижаларга кўра, оддий аскар Салоҳиддин Рустамов оиласи биринчи ўринни, майор Азиз Холмухамедовнинг оиласи иккинчи ўринни, кичик сержант Азизбек Нурматовнинг оиласи эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги томонидан диплом ва  эсдалик совғалар тақдим этилди.

Н. АСАДОВА

 

Информеры