2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ

қўшимча рағбатлантирилади

Мудофаа вазирлиги маданият ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 493-сонли қарори қабул қилинди.  

 Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ – 1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатининг «Тошкент шаҳри» бўлимига «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли» сўзлари қўшилди. Демак, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ходимлари мазкур ҳужжат асосида қўшимча рағбат, тегишли устамаларга эга бўлади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

 

 

Информеры