2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯНГИ УЙ КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида миллат манфаатлари йўлида астойдил жон куйдираётган 30 нафар ҳарбий хизматчи янги уй соҳибларига айланди.

Юртимиз тинчлиги учун сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган кўп қаватли замонавий уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими – ҳарбий маъмурий сектор раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Зафар Рўзиев иштирок этди.

Лейтенант Нозима МАҲМУДОВА,

Миллий гвардия матбуот хизмати офицери

Информеры