2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ЖАНГОВАР МАШИНАЛАР БИАТЛОНИ – 2019»

ғолиблари муносиб тақдирланди

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятининг «Фориш» тоғ полигонида замонавий услубда бунёд этилган «Халқаро армия ўйинлари майдони»да Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Жанговар машиналар биатлони – 2019» мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Полковник Исмоил Қурбонов командирлик қилаётган ҳарбий қисм жамоаси мазкур мусобақада фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Шу муносабат билан ғолибларни кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий қисм шарафини муносиб ҳимоя қилгани учун подполковник Бахшулло Ҳамроев бошчилигидаги жамоага диплом ва эсдалик совғалар топширилиб, миннатдорлик эълон қилинди. Уларга ўзбекона тўн ва дўппилар кийдирилди.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры