2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БАЙРАМ ТАНТАНАСИ

Қуролли Кучлар академияси (собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти) ташкил этилган кун муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тонг саҳар Ватан учун ўз хизмат бурчини адо этиш вақтида жон фидо қилган ҳарбий хизматчилар хотираси ёдга олиниб, билим юрти монументига гулчамбар қўйилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги масъуллари, МДҲга аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларда истиқомат қилувчи олий ҳарбий таълим муассасасининг битирувчи-фахрийлари ва ҳарбий атташелари иштирок этди. Мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси бугун янгича фикрлайдиган, Ватани ва халқига содиқ офицер кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин эгаллаётгани алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг академия катта мажлислар залида Қуролли Кучларда кўп йил хизмат қилган офицерлар ҳурмат ва эҳтиром ила резервга кузатилди. Шунингдек, намунали хизмат қилган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларига навбатдаги ҳарбий унвонлар берилди.

Ҳарбий оркестр ижросидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Айжамал ЖАНИБЕКОВА

Информеры