2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА – ҲУҚУҚИЙ КАНАЛ

Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фармон билан тасдиқланган «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» Концепциясида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада прокуратура органларига бир қатор вазифалар қўйилган.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларнинг каналларини ташкил қилиш ҳамда ушбу каналларда веб-технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда соҳа фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб, тарғибот материалларини жойлаб бориш шулар жумласидан.

Фармон ва Концепция ижросини таъминлаш, мамлакатимизда ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни фуқаролар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг эътиборига етказиб бериш мақсадида «Telegram» ижтимоий тармоғида «rhp_uz» номли ҳарбий прокуратура ҳуқуқий ахборот канали ташкил этилди. Мазкур тармоқда қонунчилик меъёрлари, уларни қўллаш тартиби, соҳага оид янгиликлар ва бошқа бир қатор блоглар яратилиб, буларни Қуролли Кучларда кенг татбиқ этиш режалаштирилган.

Умид қиламизки, ушбу каналнинг жорий этилиши жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида муҳим аҳамият касб этади.

Руслан КОМИЛОВ, 

Тошкент ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси

Информеры