2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БИЛИМ ВА САЛОҲИЯТ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Қуролли Кучлари академияси профессор-ўқитувчилари билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширишнинг оралиқ муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Айни пайтда мамлакатимизда таълим-тарбия самарадорлигига эришиш, хусусан, миллий армиямизни малакали офицер-кадрлар билан таъминлаш долзарб масалалардан биридир. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қуролли Кучлари академиясининг 234 нафар профессор-ўқитувчиси малака ошириши белгиланганди. Бугунги кунгача 161 нафар офицер услубий тайёргарликлардан ўтиб, тажриба алмашди.

– Ўқув услубий малака ошириш курслари «Интерфаол усулларда дарс машғулотларини олиб боришнинг замонавий технологиялари» мавзусидаги 96 соатлик ўқув дастуридан ташкил топган. Бу дастур офицерларнинг дунёқарашини, профессионал тайёргарлигини ҳамда педагогик маҳоратини янада оширишга қаратилган, – дейди подполковник Ўктам Ўринов.

Наргиза АСАДОВА

 

Информеры