2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

КЎРГАЗМА, ТАҚДИМОТ ВА МАҲОРАТ ДАРСИ

Шимоли-ғарбий ҳарбий округда президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича ёшлар ўртасида тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғис­тон халқ рассоми Женис Лепесов, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов, Бадиий академия раҳбари Улбосин Ўтегенова, шоира Шинаргул Пахратдинова ва ҳарбий хизматчилар қатнашди. Шоира Шинаргул Пахратдинованинг «Кўнглимда борим...» номли китобининг тақдимоти ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси рассомларининг асарларидан иборат кўчма кўргазма ташкил этилди. Унда намойиш этилган Абдулла Еримбетовнинг «Кемалар», «Мўйноқ консерва комбинати», «Ушсой», Асқар Жақсибаевнинг «Она портрети», «Дўстлар айвонда», Муратбай Қудайбергеновнинг «Амударёнинг қайтиши» номли асарлари ҳарбий хизматчиларда катта таассурот қолдирди.

– Ижодкор халқ ичида яшайди, – дейди Ш. Пахратдинова. – Халқ дардини ўз дардидек ҳис қилган қалам эгасигина чин маънода ижод бахтини сезади. Ҳар бир шоирнинг қалбига тугиб қўйган сирлари бўлади, кўнглидагини қоғозга кўчиради. Китобимнинг «Кўнглимда борим...» деб аталиши ҳам бекорга эмас.

Санъатсевар аскарлар ­ижрос­и­­­­­­­­­­­­­­­­­­даги қўшиқлардан кейин тасвирий санъатга қизиқувчи ҳарбий хизматчиларга рассом Женис Лепесов маҳорат дарси ўтди.

Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА

Информеры