2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАР ҚАНДАЙ ҚОНУНБУЗАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида «Шахсий таркибнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш – бўлинмаларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашнинг энг муҳим гаровидир» мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда жиноятчиликнинг олдини олиш, интизом бузилиши ҳолатларини камайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда Тошкент ҳарбий прокуратураси Тошкент шаҳар адлия бошқармаси вакиллари ва ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этди.

– Ҳар қандай қонунбузарлик учун жавобгарлик муқаррар, – дейди Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳамид Омонов. – Бугун ҳарбий хизматчиларга мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида атрофлича тушунтириш, қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди. Ўйлайманки, бу уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшади.

Тадбир давомида иштирокчилар учун мавзуга доир ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

Муҳаммаджон ХЎЖАЕВ

 

Информеры