2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҒОЛИБЛАРГА ЭНГ ЯХШИ СОВҒА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда Нукус шаҳрида жойлашган Йўлчилар маҳалласида «Ёшлар – келажак бунёдкорлари» шиори остида маданий тадбир ташкил этилди.

400 га яқин ёшларни қамраб олган ушбу тадбир доирасида минифутбол мусобақаси ва турли интеллектуал ўйинлар ўтказилди. Ғолиб бўлган ёшларга эса китоблар совға қилинди. Эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган тароналар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Мазкур маданий тадбирда Миллий гвардия бўлинмасида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали машқлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Арухан ПАХРАТДИНОВА Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

Информеры