2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЁЗУВЧИНИ ХОТИРЛАБ

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 78 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар публицистик мақолалари, ҳикоя, қисса ва романлари билан адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган марҳум адибимизнинг асарлари ҳақида фикр юритишди. «Баҳор қайтмайди», «Қалбинга қулоқ сол», «Нур борки, соя бор», «Дунёнинг ишлари», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар», «Икки карра икки – беш» каби асарлари тилга олинди. Тадбирнинг энг фаол иштирокчиларига китоблар совға қилинди.

Умида ЮСУПОВА, ҳарбий қисм кутубхоначиси

 

Информеры