2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

КУРСАНТЛАРДА ҚИЗИҚИШ ЮКСАК

Франция элчихонаси вакили Элиза Шовей ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан Қуролли Кучлар академиясида илмий-амалий маърузаси билан иштирок этди.

Олий ҳарбий таълим муассасасининг 2-курс курсантлари билан бўлиб ўтган мазкур учрашув «Францияда ҳарбий таълим тизими» мавзуида ташкиллаштирилди. Элиза Шовей хоним ўз маърузасида ҳарбий йўналишларга ихтисослаштирилган бошланғич мактаблар билан биргаликда ўрта ва олий қўмондонлик таълим тизими ҳақида курсантларга қимматли маълумотлар берди. Ўз навбатида академия курсантлари ўзларини қизиқтирган саволларга Шовей хонимдан тўлақонли жавоб олдилар. Маъруза якунида Элиза Шовей француз ҳарбий таълим тизимига нисбатан курсантлардаги қизиқишдан, уларнинг билим олишдаги тиришқоқлигидан ҳайратда эканлигини таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, хорижлик мутахассислар томонидан бу каби машғулотлар академияда тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.

А. РЎЗИБОЕВ

 

Информеры