2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СПОРТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Қуролли Кучлари академиясида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида мамлакатимизнинг бир қатор етук спортчилари билан учрашув

бўлиб ўтди.

Унда спортнинг кикбоксинг, пинчак силат ва бошқа турлари бўйича жаҳон чемпионлари ҳамда халқаро тоифадаги спорт усталари ҳисобланган спортчилар қўлга киритган ютуқлари ҳақида йиғилганларга гапириб берди. Жумладан, пинчак силат бўйича халқаро тоифадаги спорт усталари Абдумалик Салимов ва Аюбхон Абдуллаев томонидан намойиш этилган мастер-класс намуналари академия курсантлари ва бу ерда хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Спортда ҳам бошланишида машғулотлар анча қийиндек туюлади, – дейди Ҳусан Баратов. – Аммо сидқидилдан қилинган меҳнатлар натижасида аста-секин мақсад сари яқинлашаверасиз. Қуролли Кучлар академиясидаги таҳсил жараёнини ҳам шунга ўхшатаман. Чунки турли йиллар давомида олинган билимларингиз натижасида малакали офицер бўлиб етишасиз. Кейин эса биз спортчилар совринларимиз сонини ошириб боргандек, сизлар ҳам маҳорат ва малакангизни мустаҳкамлаб, профессионалликка эришасиз.

Тадбир якунида спортчиларга академия раҳбарияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди. Спортчилар ҳарбий хизматчиларнинг шарафли ва масъулиятли хизмат бурчларини ўташларида уларга омадлар ёр бўлишини тилади ҳамда улар билан эсдалик учун суратга тушди.

Асрор РЎЗИБОЕВ

 

Информеры