2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

НАВБАТДАГИ БИТИРУВ

Қуролли Кучлар академиясида офицерлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультетининг навбатдаги битирувчиларига сертификат ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ватанимиз мудофаа салоҳиятининг юксалиши мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси юқори, кенг билим ва тафаккурга эга ҳарбий хизматчиларнинг фаолиятига боғлиқ эканини таъкидлаб, битирувчиларни қутладилар.

– Бу ерда олган сабоқларимизни, эгаллаган билимларимизни Ватанимизни ишончли ҳимоя қилиш ва Қуролли Кучларимиз жанговар қудратини янада юксалтиришга сарфлаймиз, – дейди подполковник Шермат Ярашев.

Олим БЕРДИЕВ

 

Информеры