2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ШУ ВАТАНГА БОРДИР КЕРАГИМ»

Кечагидек эсимда, устоз синфга савол ташлади: «Ватан ҳақида ҳамма ўз кўнглидаги фикрни айтсин». Шунда ҳаммамиз, «Бу ватан меники...» деб гап бошладик.

Орамизда биргина Алишер, шу ватанга керакли инсон бўлишим керак, деди. Унинг бу сўзларини тез-тез эслаб тураман. Юртга фойдам тегяптими? Дарҳақиқат, Ватан меники, дейиш осон, лекин туғилиб ўсган элу юрт ютуқларингиздан фахрланиб, «Шу фарзанд меники, менинг бағримда ўсган» деб қувониши инсон юрагини шодликка тўлдиради. Ватан ҳаммага керак. Ўз ўрнида биз ҳам муносиб фарзанд бўлиб, унга керак эканлигимизни, юрт равнақи йўлида ҳар қандай ишни елкага олиб, хизматида юриб, исботлашимиз даркор.

Ватанга садоқат, миллий ғурурни юксалтириш каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ташкил этилди. «Шу ватанга бордир менинг керагим» деб номланган ушбу маънавий-маърифий тадбирда сўз олганлар мустақилликка осонликча эришмаганимизни, уни асрашимиз кераклиги ва бунга барчамиз бирдек масъул эканимизни таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир доирасида Президентимиз илгари сурган беш ташаббус ижроси бўйича тарғибот ишлари ва амалий натижалари сарҳисоб қилинди. Истиқболли режалар белгилаб олинди.

Санам ОДИЛЖОН қизи

 

Информеры