2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БАХТЛИК ЁШЛАР БИЛАН

Сирдарё вилояти, Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Мазкур муассасада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти мутасаддилари, профессор ўқитувчилари ҳамда курсантлари томонидан «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаси, «Тасвирий санъат мўъжизалари», «Биз истеъдодли ёшлармиз» номли шеърият ва қўшиқ танловлари, «Муаммоли вазиятлардан чиқиш кўникмасини шакллантириш» бўйича психологик тренинглар ўтказилди.

Тадбир давомида институтнинг «Ёш гвардиячилар» ҚВЗ терма жамоасининг чиқишлари, «Алвон беретлар» бадиий ҳаваскорлик ансамбли томонидан ижро этилган ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Мусобақа ва танловларнинг фаол иштирокчилари эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Диёр ЧИНАЛИЕВ, Миллий гвардия матбуот хизмати

Информеры