2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган бешта муҳим ташаббус ижроси юзасидан «Хотин-қизлар ҳуқуқларининг ҳимояси жамият тараққиёти гаровидир» мавзусидаги сайёр қабул ўтказилди.

– Сайёр қабулни ташкил қилишимиздан асосий мақсад ҳарбий хизматчиларимизнинг оила аъзолари дуч келаётган тизимли муаммоларни ҳал қилиш, – дейди полковник У. Мажидов. – Охирги йилларда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиляпти. Бугунги қабул давомида ҳам ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабул давомида хотин-қизларни ишга жойлаштириш бўйича амалий натижаларга эришилди.

Сайёр қабул Чирчиқ шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва Чирчиқ ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилди.

А. ЖОЛДАСБАЕВА

Информеры