2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙЛАРДАН БАЙРАМ СОВҒАСИ

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган шодиёналар юртимизнинг барча гўшасида кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Бунда ҳарбий хизматчиларимиз ҳам муносиб иштирок этаётир.

«Ашхобод» сайилгоҳида Мудофаа вазирлиги махсус авария тиклаш бошқармасининг «Импульс» ҳарбий вокал ансамбли кечки сайрга чиққан пойтахтимиз аҳлига ўзининг дилтортар тароналари билан байрамона кайфият улашди. Болажонлар кўзидаги қувонч, ёши улуғ ватандошларимиз юзидаги шукроналик ҳисси кўнгилларга ҳузур бағишлади. Байрам шодиёналари давом этмоқда.

И. НУРАЛИЕВ

 

 

Информеры