2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИСТИҚЛОЛИМ – ЖОНУ ЖАҲОНИМ ЎЗИНГ!

         Сени қиёслашга ташбиҳлар ожиз,

Ожиздир ҳар ишга қодир шу қалам.

Лаҳзалик онингга минг чўкурман тиз,

Лаҳзалик онингга бахшида олам.

         Истиқлолим – жону жаҳоним ўзинг!

Айни дамда республикамиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Бу айём давраларида таниқли инсонлар билан учрашувлар, қизиқарли суҳбатлар, истиқлолимиз тараннум этилган мушоира ва куй-қўшиқлар дилларга завқ улашяпти. Тошкент вилояти ҳудудидаги подполковник Темур Ҳайдаров командирлик қилаётган ҳарбий қисмда ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан тантана бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Ўзбек миллий академик театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддасхон Холиқова ва театрнинг ёш, иқтидорли актёри Феруз Бурҳоновнинг суҳбатидан баҳраманд бўлишди.

– Биз иштирок этишимиз лозим бўлган бир қатор тадбирлар рўйхатини кўрсатишганда, мен айнан ҳарбий қисмдаги ушбу тадбирни танладим, – дейди таниқли актриса сўзининг бошида. – Негаки, сиз каби Ватан посбонлари бор экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз ишончли қўлларда, байрамларимиз бардавом…

Таниқли меҳмонларнинг Ўзбекистонимизда кечаётган улкан ўзгаришлар, ҳарбий хизматчиларнинг мамлакатимиз ривожига қўшаётган беқиёс улуши ва уларга бағишлаб ўқиган шеърлари олқишларга сазовор бўлди.

Зулфия НОСИРОВА

 

Информеры