2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЛОҚА ТАРИХИ МУЗЕЙИДА

Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган Махсус авария-тиклаш бошқармасининг  ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядлари ходимлари учун пойтахтимиздаги «Алоқа тарихи» музейида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Махсус авария-тиклаш бош­қармаси бошлиғи полковник Б. Аденов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ахтамқули Каримов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан шоир Ахтамқули Каримов  мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда барча йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган натижалар хусусида, шунингдек, китобхонликнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ўзининг қимматли фикрларини билдирди. Ватан ва ватанпарварликни тарғиб қилувчи шеърларидан намуналар ўқиди. Шоир билан бўлган савол-жавоб тадбирнинг янада мазмунли ва таассуротларга бой бўлишига хизмат қилди.

Халқ лапарлари, «Импульс» ҳарбий вокал ансамбли томонидан ижро этилган ватанпарварлик, дўстлик ва меҳру муҳаббатни тараннум қилувчи куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Лола ҲОЖИМУРОДОВА

 

Информеры